Аичи-Нагоя-2026. Сайдулло Абдурашидов бронза медалига сазовор бўлди

Аичи-Нагоя-2026. Сайдулло Абдурашидов бронза медалини қўлга киритди
Ўзбекистон делегацияси Японияда бўлиб ўтаётган ХХ Осиё ўйинларида учинчи бронза медалига эга чиқди.
Ушу баҳсларида иккинчи медал. Санда йўналишида -56 кг вазн тоифасида қатнашган Сайдулло Абдурашидов ярим финалда хитойлик рақибига ютқазиб, бронза медалини қўлга киритди.
Аввалроқ шу спорт турида Даря Латишева Осиё ўйинларидаги учинчи медалини қўлга киритган эди. Кўргазмали чиқиш дастурида иштирок этган юртдошимиз 19.413 балл билан кумуш медалга сазовор бўлди.
Шу тариқа, ўзбекистонлик спортчилар жамғарган медаллар сони 8 тага етди. Вакилларимиз умумий жадвалда 14-ўринда бормоқда. Биринчи ўринни кутилганидек Хитой делегацияси эгаллаб турибди. Уларнинг ҳисобида жами 77 та медал бор — 47 та олтин, 20 та кумуш ва 10 та бронза.
Иккинчи ва учинчи ўринларда Япония ҳамда Жанубий Корея вакиллари жойлашган. Улар мос равишда 65 та ва 39 та медал тўплаган.
Қозоғистонлик спортчилар 4-ўринда бормоқда. Қўшниларимиз ҳисобида жами 18 та медал бор — 7 та олтин, 4 та кумуш ва 7 та бронза.

