Спорт

Аичи-Нагоя 2026: Ўзбекистонлик яна икки спортчи Осиё ўйинлари чемпиони бўлди

Ўзбекистон делегацияси Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида яна икки олтин медални қўлга киритди. Спорт гимнастикасида Ўткирбек Жўраев дастакли от машқида, енгил атлетикада Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш дастурида чемпион бўлди. Ўзбекистон ҳисобидаги олтин медаллар сони олтитага етди.

Аичи-Нагоя 2026: Ўзбекистонлик яна икки спортчи Осиё ўйинлари чемпиони бўлди

Ўзбекистон делегацияси Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида яна икки олтин медалга сазовор бўлди. Спорт гимнастикасида Ўткирбек Жўраев, енгил атлетикада эса Шарифа Давронова Осиё ўйинлари чемпиони бўлди.

Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ўткирбек Жўраев дастакли от машқида энг яхши натижани кўрсатиб, олтин медални қўлга киритди.

Жўраев финалда 14,733 балл тўплади. Бу натижа унга дастакли от машқида биринчи ўринни эгаллаш ва Аичи-Нагоя 2026 Осиё ўйинлари чемпиони бўлиш имконини берди.

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш дастурида 14,35 метр натижа қайд этиб, олтин медалга эга чиқди.

Шу тариқа, Давронова иккинчи бор Осиё ўйинлари чемпиони унвонини қўлга киритди. У Ўзбекистон делегациясига Аичи-Нагоя 2026 мусобақаларида навбатдаги олтин медални тақдим этди.

Ўзбекистон ҳисобидаги олтин медаллар сони 6 тага етди. Аввалги олтин медалларни эшкак эшиш бўйича Шоҳсанам Шерзодова, карате бўйича Абдулвахоб Рашидов, академик эшкак эшиш бўйича Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафаралиев, ўқ отиш баҳсларида эса Владимир Свечников қўлга киритганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.