Маҳаллий

Афғонистондан Ўзбекистонга юк машинасида олиб ўтилаётган 48,5 кг наркотик моддаси ушлаб қолинди

Афғонистондан Ўзбекистонга кириб келаётган юк автомашинасидан 39 кг 86 гр ъгашишъ ва 9 кг 498 гр ъопийъ аниқланди. Жами 48 кг 584 гр наркотик модда автомашина тиркамасининг пол қисми остига яширилган бўлган.

Афғонистондан Ўзбекистонга юк машинасида олиб ўтилаётган 48,5 кг наркотик модда ушлаб қолинди

Сурхондарё вилоятидаги “Айритом” чегара божхона постида Афғонистондан олиб келинган 48,5 кг наркотик модда аниқлангани ҳақида ДХХ хабар берди.

Хусусан, Афғонистондан Ўзбекистонга кириб келаётган, Термиз туманида яшовчи, 1985-йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Мерседес-Бенз русумли юк автомашинаси “Айритом” чегара божхона постида чуқурлаштирилган тарзда текширилди.

Текширув давомида автомашина тиркамасининг пол қисми остига жами 98 дона ўрамда 39 кг 86 гр “гашиш” ва 9 кг 498 гр “опий” яширилгани маълум бўлди.

Маълум қилинишича, наркосавдогарлар гиёҳвандлик воситалари фош бўлмаслиги учун уларни аввал полиетилен пакетга солган. Кейин ўрамлар фолга қоғози билан ўралиб, скотч билан маҳкамланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми (Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини кўп миқдорда контрабанда қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозир тергов ҳаракатлари доирасида ушланган наркотик моддаларнинг буюртмачиларини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.