Маҳаллий

Сурхондарёда 52 килодан зиёд гиёҳвандлик воситаларини олиб киришга уриниш фош қилинди

Назорат текшируви чоғида транспорт воситаси тиркамасининг пол қисми тагига 98 дона ўрам яширилганлиги аниқланган. Божхона постидаги инспексион рентген қурилмасини чалғитиш мақсадида мазкур ўрамлар полиетилен, зарқоғоз ва скотч билан тўрт қават қилиб қадоқланган.

Сурхондарёда 52 килодан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини олиб киришга уриниш аниқланди

Божхона қўмитасининг Kun.uzъга билдирган маълумотига кўра, 1-октабр куни соат 22:30 да Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Айритом” чегара божхона постига Афғонистондан кириб келган бўш юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилаётганда кинолог хизмат итининг белги бериши божхона ходимлари эътиборини тортган.

Шундан кейин Термиз туманида яшовчи фуқаро бошқарувидаги ушбу юк автотранспорт воситаси чуқурлаштирилган божхона назоратига олинган.

Назорат текшируви вақтида транспорт воситаси тиркамасининг пол қисми остига 98 дона ўрам яширилгани аниқланган.

Божхона постидаги инспексион рентген қурилмасини чалғитиш мақсадида бу ўрамлар полиетилен, зарқоғоз ва скотч билан тўрт қатлам қилиб қадоқланган.

Ўрамлар очиб кўрилганда, уларнинг 79 тасига “гашиш”, 19 тасига эса “опий” гиёҳвандлик воситаси жойлангани маълум бўлган.

Уларнинг оғирлиги ўрами билан бирга ҳисобланганда гашиш 42 кг 335 граммни, опий 10 кг 260 граммни, жами эса 52 кг 595 граммни ташкил этади.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда, бунда асосий эътибор ушбу гиёҳвандлик воситаларини қабул қилувчи шахсларни аниқлашга қаратилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.