41 ёшли россиялик рэпер Миша Маваши вафот этди

41 ёшли россиялик рэпер Миша Маваши вафот этди
42 ёшида асли қозоғистонлик бўлган россиялик рэп-ижрочи Миша Маваши вафот этди.
41 ёшли музыкантнинг ўлими ҳақида 24 октябрдан 25 октябрга ўтар кечаси унинг яқинлари хабар берди.
Санъаткорнинг вафоти ҳақидаги хабар унинг расмий Telegram-каналида пайдо бўлди. Тегишли видеомурожаатни рэпернинг дўстларидан бири эълон қилди.
"Афсус билан хабар қилишга мажбурманки, орамизда фожиа юз берди. Михаил Федорович Маваши бугун оқшом, 24 октябрдан 25 октябрга ўтар кечаси, бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди. Тафсилотларни ҳозирча маълум қилмаймиз, вазиятни ўрганяпмиз. Ҳамма шокда", — деди у.

