Россияда оғир аҳволда қолгани айтилган Бахтиёр Мўминов ушбу давлат фуқароси экани аниқланди

Россияда оғир аҳволда қолгани айтилган Бахтиёр Мўминовнинг ушбу давлат фуқароси экани маълум бўлди
Ижтимоий тармоқларда Россияда оғир аҳволда қолган, ўзини Наманган вилоятидан деб таништирган Бахтиёр Мўминов акс этган видео тарқалди.
Агентликнинг Россиядаги ваколатхонаси ҳамда Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси вакиллари воқеа жойига бориб, шахсга доир маълумотларни аниқлаштирди.
Ўрганишлар натижасида Бахтиёр Мўминов 1990-йилларда оиласи билан Россияга кўчиб кетгани ва кейинчалик ушбу давлат фуқаролигини олгани аниқланди.
Видеода кўринган шахснинг Россия фуқароси экани тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳам тасдиқланди. Унинг яқин қариндошлари ҳам Россия фуқаролари ҳисобланади.
Миграция агентлиги хорижда оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига ўз ваколатлари доирасида амалий ёрдам кўрсатишини маълум қилди.
Аввалроқ Новосибирскда оғир аҳволга тушиб қолган олти нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилиши ҳақида хабар берилганди.

