4-ноябрда Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда
6 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

4-ноябр куни Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда.
Бугун ва эртага республиканинг катта қисмида қуруқ ҳамда илиқ об-ҳаво сақланиб қолади.
Кундузги ҳаво ҳарорати асосан 20-23 даража илиқ бўлади.
4-ноябрда Бухоро, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида айрим жойларда, кечга томон эса республиканинг қолган ҳудудларида ёмғир ёғади.
Шимолий ва шарқий ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. 5-ноябрда республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида фақат кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиши давом этади. 6-ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин.
Ушбу кунларда кечалари ҳаво ҳарорати 7-12 даража илиқ атрофида, кундуз кунлари 4-5 ноябрда 18-23 даража илиқ, 6-ноябрда 23-25 даража илиқ, жанубий ҳудудларда эса 27 даража илиққача бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида айрим жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда эса қорга айланиши мумкин.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди, фақат 4-ноябрда кечқурун ва 5-ноябрда кечаси ҳамда эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари 8-10 даража илиқ, кундуз кунлари эса 20-22 даража илиқ атрофида бўлади.

