Технология

22 ёшли талаба Минесрафт ўйинида бутун Швейсарияни 1:1 масштабда яратди

Бундай ғоя 3Д принтер харид қилинганидан сўнг туғилган.

22 ёшли ЭТҲ талабаси Беда Гуд Минесрафт ўйинида бутун Швейсарияни 1:1 масштабда яратди. У бунинг учун Свисстопо топографик идорасининг очиқ геомаълумотларидан фойдаланган.

Ўйиндаги ҳар бир блок реал ҳаётдаги бир метрга тенг. Виртуал маконнинг энг баланд нуқтаси — Пеннин Алп тоғларидаги Дюфур чўққиси — 4 634 блок баландликка чиқади, бу унинг денгиз сатҳидан ҳақиқий баландлигига мос келади.

Лойиҳа 41 285 квадрат километр майдонни қамраб олади ва тоғлар, ўрмонлар, сув ҳавзалари, шаҳарлар ҳамда тўғонларни ўз ичига олади. Миллиардлаб кубикларни қўлда жойлаштиришга эҳтиёж бўлмади: муаллиф ёзган дастур маълумотларни автоматик равишда ўйинга кўчирди.

Бундай ғоя 3Д принтер харид қилингач пайдо бўлган. Талаба Швейсария бинолари ва ландшафтларини имкон қадар асл нусхага яқин қилиб чоп этишни режалаштирган эди, бироқ охир-оқибат бу иш бутун мамлакатнинг кенг кўламли рақамли макетига айланди.

Дастлаб бу фақат хобби бўлса-да, энди муаллиф ўз ишини лицензия сотиш орқали монетизация қилишни режалаштирмоқда. Тушган маблағлар харажатларни қоплаш ва лойиҳани янада такомиллаштиришга йўналтирилади. Режада кўллар ва қоялар графикасини яхшилаш, шунингдек, камчиликларни бартараф этиш бор.

Натижани бепул ҳам кўриш мумкин: баланд тоғли Юнгфрау-Алеч минтақасининг 1,1 ГБ ҳажмдаги демоверсияси очиқ фойдаланишга жойлаштирилган. Уни ишга тушириш учун дунё баландлигига қўйилган чекловни олиб ташлайдиган Субис Чункс моди ўрнатилган Минесрафт Жава Эдитион 1.12.2 ва камида 16 гигабайт тезкор хотира керак.

Тўлиқ версияни ҳозирча фақат Швейсария аҳолиси харид қила олади. Унинг ҳажми 24 ГБ бўлиб, нархи 15 франк (220 минг сўм)ни ташкил этади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.