Маҳаллий

21 янги бекат, 33 километр йöл ва 2 дақиқалик интервал: Тоşкент метроси сöнгги 10 йилда қандай öзгарди?

2016-йилда 29 та бекат ва 38 километрлик йöлдан иборат бöлган метрополитен бугун 50 та стансия ва 71 километрлик тармоққа эга. Янги поездлар харид қилиниб, айрим йöналиşларда тиğиз вақтдаги ҳаракат интервали 1,5–2 дақиқагаçа қисқарган. Маълум қилиниşиçа, 2030-йилгаçа тармоқни 103 километрга етказиş ва кунлик йöловçилар оқимини 1,8 миллион нафаргаçа оşириş режа қилинган.

21 та янги бекат, 33 километр йўл ва 2 дақиқалик интервал: Тошкент метроси сўнгги 10 йилда қандай ўзгарди?

Тошкент метроси 1977-йилда ишга туширилган. Дастлабки даврларда унинг асосий вазифаси шаҳарнинг марказий қисмларини йирик тураржой массивлари билан боғлашдан иборат эди.

Бироқ кейинги қарийб 40 йил давомида метро тармоғи жуда секин кенгайди. 2016-йилга келиб, Тошкент метросида 29 та бекат ва 38 километр йўл мавжуд эди. Сўнгги ўн йилликда эса бу кўрсаткичлар сезиларли ўзгарди: 33 километр янги метро йўли қурилди ва 21 та янги бекат очилди.

Бугун метро тармоғининг умумий узунлиги 71 километрни ташкил этмоқда. Яъни сўнгги ўн йилда қурилган янги йўлларнинг ўзи аввалги 38 километрлик тармоқнинг қарийб 87 фоизига тенг. Тармоқ аввал метро билан қамраб олинмаган, асосан, темирйўл ёки автобус каби ер усти транспортидан фойдаланилган ҳудудларгача кенгайди. Шу жиҳатдан қараганда, сўнгги йиллардаги асосий ўзгаришлардан бири метронинг Тошкент транспорт тизимидаги улуши кенгайганидир.

2023-йилда Тошкент метросидан 172 миллион йўловчи фойдаланган. 2024-йилда эса бу кўрсаткич 270,3 миллионга етди. Бир йил ичида қарийб 100 миллионлик фарқ юзага келган. Ўсиш 98,3 миллион йўловчи ёки 57,2 фоизни ташкил қилган. Мазкур рақамларни оддий ҳисобга айлантирсак, 2024-йилда метро кунига ўртача 740 мингдан ортиқ йўловчини ташиган бўлади.

Йўловчи оқимининг бундай тез ўсиши инфратузилма олдига бошқа талабларни қўяди. Энди бекатлар сонини кўпайтиришнинг ўзи етарли эмас. Поездлар, ҳаракат интервали, бекатлар ўтказиш қобилияти, эскалаторлар, чиқиш-киришлар, тўлов тизими ва ҳатто мобил алоқа ҳам биргаликда ишлаши керак. Шу сабабли, сўнгги йилларда метродаги ўзгаришларнинг яна бир йўналиши мавжуд тизимнинг ички имкониятларини ошириш бўлди.

Янги метро йўллари ва бекатлар ўз-ўзидан йўловчилар ташиш имкониятини оширмайди. Бунинг учун ҳаракат таркиби ҳам етарли бўлиши керак. 2016-йил атрофида Тошкент метросида 40 та эски турдаги поезд таркиби мавжуд эди. Кейинги йилларда 55 та янгиси харид қилинди. Шунингдек, 2026-йилнинг ўзида яна 14 та замонавий таркиб олиб келинди. Ҳозирда метрополитенда жами 91 та поезд таркиби мавжуд бўлиб, шундан 55 таси янги замонавий поездлардир.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.