1 миллиард сўмлик «Мустақиллик-35» таълим гранти ғолиблари эълон қилинди
«Меценат» лойиҳаси доирасида 1 миллиард сўмлик «Мустақиллик-35» таълим гранти ғолиблари аниқланди. 15 290 та ариза орасидан сараланган 100 нафар талабанинг ҳар бири контракт тўлови учун 10 миллион сўмдан грант олади.

1 миллиард сўмлик «Мустақиллик-35» таълим гранти ғолиблари маълум қилинди
«Меценат» лойиҳаси доирасида «Мустақиллик-35» таълим гранти совриндорлари аниқланди. Унга кўра, 100 нафар талабанинг контракт тўлови учун ҳар бирига 10 миллион сўмдан, жами 1 миллиард сўм ажратилади. Грант 67 нафар қиз ва 33 нафар йигитга берилди.
Иқтисодиёт ва молия — 26 нафар;
Филология ва тиллар — 25 нафар;
Тиббиёт — 13 нафар;
Юриспруденсия — 13 нафар;
Техника, ИТ ва муҳандислик — 6 нафар;
Ижтимоий ва сиёсий фанлар — 6 нафар;
Педагогика — 5 нафар;
Табиий ва аниқ фанлар — 3 нафар;
Қишлоқ хўжалиги ва биотехнология — 3 нафар.
Грант учун жами 15 290 та ариза келиб тушган. Ғолибларни танлашда талабанинг ўзлаштириш кўрсаткичлари, оиласининг ижтимоий ҳолати, ногиронлиги, ота-онасидан айрилганлиги, жамоат ишларидаги фаоллиги ва эришган ютуқлари ҳисобга олинган.
«Меценат» лойиҳасининг асосий мақсади — контракт тўловини амалга оширишда қийналаётган, бироқ иқтидор ва салоҳиятга эга эҳтиёжманд талабаларни ихтиёрий асосда моддий қўллаб-қувватлаш.

