Контракт тўловларини амалга ошириш муддати 15-октябргача узайтирилди

Контракт тўловларини амалга ошириш муддати 15-октябргача узайтирилди
2026/2027-ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида контракт тўловларини амалга ошириш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 15-октябрга қадар, шу куни ҳам узайтирилди.
Бу муддат бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган талабалар, шунингдек ўқишга қайта тикланган талабаларга тегишли.
15-октябрга қадар базавий тўлов-контракт бўйича йиллик сумманинг камида 25 фоизи, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича эса камида 50 фоизи тўланиши керак.

