Маҳаллий

“Яхшилик Аирдропи”: Узум, ПУБГ Мобиле ва Она фонди Билимлар куни муносабати билан хайрия тадбирини йўлга қўймоқда

**"Яхшилик Аирдропи": Узум, ПУБГ Мобиле ва Она фонди Билимлар куни муносабати билан хайрия аксиясини бошлади**

ПУБГ Мобиле ўйинчилари энди шунчаки ўйин ўйнаш орқали Ўзбекистон бўйлаб кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига янги ўқув йилига тайёргарлик кўришда ёрдам беришлари мумкин. Узум, ПУБГ Мобиле ва Она фонди ҳамкорлигида ўйин ҳамжамиятининг фаоллиги реал ёрдамга айланади.

Ушбу қўшма ташаббус "Яхшилик Аирдропи" деб номланди. "Аирдроп" ПУБГ Мобиле ўйинининг энг машҳур элементларидан бири бўлиб, ўйинчилар учун ҳар доим узоқ кутилган ёрдамни, яъни энг зарур пайтда керакли анжомлар билан таъминланган қимматбаҳо юкни англатади. Ҳамкорлар бу ғояни ҳаётга татбиқ этишди. Бу сафар "Яхшилик Аирдропи" ўйин ресурслари эмас, балки умид ва болаларнинг янги ўқув йилини ишонч билан бошлашлари учун зарур бўлган барча нарсаларни олиб келади.

Лойиҳанинг асосий мақсади – оддий ўйинда иштирок этиш ҳам катта хайрли ишнинг бир қисмига айланиши мумкинлигини кўрсатишдир. Ҳар бир ўйин онини ҳақиқий ёрдамга айлантириш мумкин, токи 1-сентябрга қадар ҳеч бир бола зарур мактаб қуролларисиз қолмасин. Зеро, ҳамжамият қудрати виртуал оламдан ташқарида ҳам одамлар ҳаётини ўзгартиришга қодир.

ПУБГ Мобиле'даги махсус ўйин тадбири давомида ўйинчиларнинг фаоллиги Узум ва ПУБГ Мобиле томонидан тўлиқ молиялаштириладиган янги ёрдам ҳажмларини очиб беради. Ҳамжамият тадбирда қанчалик фаол иштирок эца, болаларга шунча кўп мактаб тўплами топширилади. Бунда ўйинчиларнинг ўзларидан ҳеч қандай пул маблағи талаб этилмайди.

Ҳар бир брендланган мактаб тўплами рюкзак ва ўқиш учун зарур бўлган жиҳозлар тўпламини ўз ичига олади: дафтарлар, қаламдон, рангли қаламлар, ручка, стикерлар ва термокружка. Тўпламлар мамлакатнинг турли ҳудудларидаги болаларга топширилади, уларнинг тақсимоти билан эса Она жамоат фонди шуғулланади.

"Биз ҳар ким ёрдам бера олишини кўрсатмоқчимиз – баъзан бунинг учун смартфон экранида бир неча марта босишнинг ўзи кифоя. ПУБГ Мобиле билан биргаликда биз янги ўқув йили бошланишига қадар 5000 нафар бола ўқиш учун зарур бўлган барча нарсаларни олиши учун технологиялар, ҳамжамият кучи ва бошқаларга ёрдам бериш истагини бирлаштирамиз", деди Узум компаниясининг ташқи коммуникациялар ва ЭСГ лойиҳалари бўйича директори Мария Скорик.

ПУБГ Мобиле'да таъкидлашларича, ўйин ҳамжамияти анча вақтдан бери одамларни нафақат кўнгилочар машғулотлар, балки муҳим ижтимоий ташаббуслар атрофида ҳам бирлаштириб келмоқда.

"Биз ўйинчиларимизнинг фаоллигини жамиятга фойда келтирадиган ҳақиқий кучга айлантириш имкониятидан чин дилдан мамнунмиз. Аксияда ҳар ким иштирок этиши мумкин ва ўйин ҳамжамияти қанчалик фаол бўлса, Узум ва ПУБГ Мобиле қўллаб-қувватлашга муҳтож болаларга шунчалик кўп мактаб тўпламларини тақдим этади", деди ПУБГ Мобиле нашриёт ишлари бўйича минтақавий директори Хунда Лу.

Она фондининг таъкидлашича, болани мактабга тайёрлаш кўплаб оилалар учун жиддий молиявий юк бўлиб қолмоқда.

"Ҳар бир мактаб тўплами рюкзак ва канселярия буюмларидан кўра кўпроқ нарсани англатади. Бу боланинг мактабга тайёргарлик билан келиши, ўзини ишончлироқ ҳис қилиши ва ўқув йилини синфдошлари билан тенг равишда бошлаши учун имкониятдир. Бизнес, технологиялар ва минглаб одамларни умумий мақсад атрофида бирлаштирган ташаббус учун ҳамкорларимиздан миннатдормиз", дея таъкидлади фонд вакиллари.

Хайрия ташаббуси Билимлар кунига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ бўлиб, бизнес, ўйин ҳамжамияти ва жамоат ташкилотларини болаларни қўллаб-қувватлаш учун бирлаштириш, шу билан бирга Ўзбекистонда хайрия маданиятини ривожлантиришга ҳисса қўшишга қаратилган.

Шериклик ҳуқуқи асосида

educationuzbekistanuzumcharity eventpubg mobileona fondiback-to-schoolgaming community