Яшнободда кекса аёлга нисбатан уяциз ҳаракат қилган шахс ушланди
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида маст ҳолатда кекса аёлга нисбатан уяциз бузуқ ҳаракат содир этган шахс фуқаролар томонидан ушланиб, ички ишлар органлари ходимларига топширилди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилмоқда.

Яшнобод туманида кекса аёлга нисбатан уяциз хатти-ҳаракат содир этган шахс қўлга олинди.
Жорий йилнинг 4-август куни тахминан соат 05:30 да Яшнобод туманининг Ширинобод маҳалласида 2004-йилда туғилган М.Х. исмли шахс маст ҳолатда кекса аёлга нисбатан уяциз бузуқ ҳаракатлар қилган.
У воқеа жойидан қочишга уринган, бироқ атрофда бўлган фуқаролар уни ушлаб қолиб, ички ишлар органлари ходимларига топширган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан М.X.ga нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ("Майда безорилик"), 187-моддаси ("Жамоат жойларида алкогол маҳсулотини истеъмол қилиш") ва 194-моддаси ("Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик") бўйича маъмурий баённома тузилди.
Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судига юборилган.

