Урушлар, оғир қарз юклари, валуталар заифлашуви, тенгсизлик ва азоб – Гутерриш бугунги дунё ҳақида нутқ сўзлади.
БМТнинг Ню Ёркдаги бош қароргоҳида юқори даражадаги сиёсий форумнинг ялпи сессиясида бош котиб дунёнинг ҳозирги аҳволи ҳақида чиқиш қилди..

Урушлар, оғир қарзлар, валуталарнинг заифлашуви, тенгсизлик ва азоб-уқубатлар – БМТ бош котиби Антониу Гутерриш бугунги кунда дунёнинг аҳволи ҳақида фикр билдирди. Ню Ёркдаги БМТ бош қароргоҳида ўтказилган юқори даражадаги сиёсий форумнинг ялпи сессиясида у 15 дақиқалик нутқида урушларни тўхтатишга фақат бир марта чақирди. Ривожланаётган мамлакатлар оғир қарзлар, валуталарнинг заифлашуви, чекланган фискал имкониятлар ва кредитлаш харажатларининг ошиши туфайли ташкилот режаларини амалга оширишда жиддий қийинчиликларга дуч келаётганини таъкидлади.
7 июлдан буён БМТ бош қароргоҳида юқори даражадаги сиёсий форум ўтказилмоқда. Унда аъзо давлатлардан делегациялар, ҳукумат аъзолари ва ташкилотдаги миссиялар вакиллари иштирок этмоқда. Форумнинг асосий мавзуси – 2030 йилгача белгиланган барқарор ривожланиш мақсадлари ва уларнинг амалга оширилиши. Ташкилотга кўра, тузилган режалар жиддий тўсиқларга дуч келган ва уларнинг ярмини амалга ошириш имкони йўқ.
13 июл куни БМТ бош котиби Антониу Гутерриш форум ялпи сессиясида бугунги дунёга назар ташлади. У ўз нутқида, "Ўтган 10 йил ичида биз жиддий тўсиқларга дуч келдик, лекин баъзи ютуқларга ҳам эришдик. Масалан, оналар ва болалар ўлими даражаси пасайди, ижтимоий ҳимоя кучайди, тоза ичимлик суви ва санитария, электр энергияси, интернетдан фойдаланиш имкониятлари кенгайди", деди.
Гутерриш, "Афсуски, биз энг қийин даврдамиз. Можаролар кўпаймоқда, тенгсизлик энг олий ҳокимиятларни қамраб олди. Миллионлаб одамлар узоқ давом этадиган азоб-уқубатлар, беқарорлик ва кўчманчилик гирдобида қолмоқда", дея таъкидлади.
Бош котибнинг қўшимча қилишича, ривожланаётган мамлакатлар оғир қарзлар, валуталарнинг заифлашуви, инвестициялар етишмаслиги, кредитлаш харажатларининг ошиши ва чекланган фискал имкониятлар туфайли молиявий муаммолар билан юзма-юз келмоқда.
Антониу Гутерриш 15 дақиқалик чиқишида урушларни, жумладан, Ғазо, Ливан ва Форс кўрфазидаги ўт очишларни тўхтатишга фақат бир марта чақирди. Яқин Шарқдаги можаро тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасини ишдан чиқариш билан бирга, ёқилғи, ўғитлар ва озиқ-овқат нархларининг кескин ошишига олиб келди, глобал савдо, транспорт ва туризмни издан чиқарди, деди у.
Шунингдек, бош котиб давлатлардан халқаро ҳуқуққа мувофиқ миллий навигация ҳуқуқлари ва эркинликларидан фойдаланишни ҳурмат қилишни сўради.
БМТнинг 2026 йилги ҳисоботига кўра, 2030 йилгача белгиланган мақсадларнинг атиги 36 фоизи ўз маромида бормоқда. Ҳозирги кунга қадар эришилган ютуқларга қарамай, дунёда тахминан 2,2 миллиард киши хавфсиз ичимлик суви билан таъминланмаган, 3,5 миллиард киши эса нормал санитария талаблари асосида сув ичмайди.
Гутерришнинг қўшимча қилишича, дунё кетма-кет 11-йил иссиқ даврни бошдан кечирмоқда. Агар иқлим ўзгариши 1,5 даражадан пастда ушланмаса, 2 даражадан ўтиб кеца, оқибатлари оғир бўлади.
Глобал муаммолардан яна бири – уй-жой инқирози ва бошпанасизлик. Давлатлар ақлли, чидамли ва хавфсиз шаҳарларни қуриш мажбуриятини ҳам олиши керак.
БМТ бош кот

