Сиёсат

АҚШ сенаторлари Эрондаги мактабга қилинган ҳужум бўйича текширувни очиқлашни талаб қилди

АҚШ сенаторлари Эрондаги мактабга қилинган ҳужум бўйича текширувни ошкор қилишни талаб қилди

АҚШда Кирстен Гиллибранд раҳбарлигидаги демократ сенаторлар Эрондаги қизлар мактабига қилинган ҳужум бўйича текширув натижаларини ошкор қилишни сўради. Бу ҳақда Реутерс хабар берди.

Сенаторлар президент Доналд Трамп маъмуриятини келаси ҳафта ичида текширув натижаларини эълон қилишга чақирди. 5-март куни АҚШнинг дастлабки ички ҳарбий текшируви Минобдаги мактабга қилинган ҳужумда АҚШ кучлари жавобгар бўлиши мумкинлигини кўрсатди.

“Қандай воқеа содир бўлгани, қаерда хатолар юзага келгани ва бундай ҳодисалар такрорланмаслиги учун Пентагон қандай чоралар кўраётгани ҳақида ҳисоботни яшириш учун ҳеч қандай асос йўқ”, дейилади демократ сенаторлар мактубида.

Пентагон расмийси изоҳ берар экан, тергов жараёни давом этаётганини маълум қилди. “Ҳозирча бизда эълон қилиш учун ҳеч қандай янгилик йўқ”, деди у.

Эрон расмийларининг маълум қилишича, ҳужум натижасида 175 дан ортиқ бола ва ўқитувчи ҳалок бўлган. Сенаторлар мактубида бу ҳодиса 1991-йилда Ироқдаги бошпанани янглишиб портлатиб, 400 дан ортиқ тинч аҳолини ўлдирганидан бери АҚШ армиясининг қурбонларга сабаб бўлган энг йирик воқеаси эканлигини таъкидлаган.

Минобдаги мактаб Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси томонидан бошқариладиган бинога туташган. Нишонларни белгилашга масъул бўлган АҚШ расмийлари эскирган разведка маълумотларидан фойдаланиб, мактабни нишон қилиб кўрсатгани айтилмоқда.

“Ким айбдор эканини аниқлаш қийин. Чунки ўшанда у ерда ҳар томондан ракеталар учиб юрганди. Юз берган воқеа даҳшатли, лекин ҳамма жойда ракеталар учаётган эди... Кимдир бу бизнинг ракетамиз деб айтди, балки бу бизнинг ракетамиз эмасдир, лекин бунга ишонишга ундайдиган ҳеч нарсани кўрмадим. Менимча, буни биз қилмаганмиз”, деган эди президент Трамп 24-июн куни.

Эрон расмийлари мактабга уюштирилган зарбани АҚШнинг ҳарбий жинояти деб атади. АҚШ эса “ҳеч қачон тинч аҳолини қасддан нишонга олмаслигини” таъкидлади.

Сенаторлар ўз мактубида СЕНТСОМ раҳбари ва АҚШ уруш вазири Пит Ҳегсетдан текширув натижаларининг махфийлаштирилмаган вариантини Конгресс ва АҚШ жамоатчилигига тақдим этишни сўради. “Қўшма Штатлар ҳарбийлари тинч аҳолига зарар етказмаслик учун барча мумкин бўлган эҳтиёт чораларини кўриш бўйича ҳуқуқий ва маънавий мажбуриятга эга”, дейилади мактубда.

Мавзуга доир:

Эрондаги мактабга берилган зарба АҚШ разведкасининг хатосидир — Блоомберг

Эронда Минобдаги мактаб қурбонлари хотирасига банкнота чиқарилди

Эрондаги мактабга АҚШнинг Томаҳавк ракетаси учирилгани аниқланди

eronaqshmaktab hujumitekshiruvsenatorlarpentagonharbiy jinoyatrazvedka xatosi