Сиёсат

Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди.

Нетаняҳу ва Исроилнинг бошқа расмийлари Ғазо секторида «инсониятга қарши жиноятлар»да айбланмоқда..

Туркияда Бинямин Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди. Нетаняҳу ва Исроилнинг бошқа расмийлари Ғазо секторида «инсониятга қарши жиноятлар»да айбланмоқда.

Истанбулнинг 11-Олий жиноят суди, Тел-Авивнинг Ғазо секторига гуманитар ёрдам олиб бораётган флотилияни тўхтатиб қўйиши сабабли, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер беришга қарор қилди, деб хабар берди Ҳüрриет газетаси.

Бу ҳолат Ғазога гуманитар ёрдам етказишга ҳаракат қилаётган Глобал Сумуд Флотилла (ГСФ) гуманитар флотилияси билан боғлиқ. Апрел ойида Истанбул прокуратураси флотилия кемаларини қуролли равишда эгаллашда 35 кишига, жумладан, Нетаняҳуга қарши айблов хулосасини эълон қилган эди. Прокуратура уларнинг ҳар бирини умрбод озодликдан маҳрум этиш ва 1102 йил-у 9 ойдан 4596 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилишни талаб қилган. Прокуратура Исроилнинг ҳаракатларини «халқаро ҳуқуқнинг асосий меъёрларини очиқ-ойдин ва қўпол равишда бузиш, шунингдек, кемаларни мажбуран тўхтатиш, тинч аҳолини куч ва зўравонлик ишлатиб ҳибсга олиш, жисмоний зўравонлик ҳамда инсон қадр-қимматига зид муомала» деб баҳолади.

Айбланувчилар орасида Нетаняҳудан ташқари Исроил мудофаа вазири Исраел Кац, унинг ўтмишдоши Ёав Галант, миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир, Бош штаб бошлиғи Эял Замир ва бошқалар ҳам бор.

Улар «инсониятга қарши жиноятлар», «геноцид», «озодликдан ноқонуний маҳрум қилиш», «қасддан баданга шикаст етказиш», «қийноққа солиш», «босқинчилик», «мол-мулкни йўқ қилиш ёки унга зарар етказиш» ва «транспорт воситасини эгаллаб олиш»да айбланмоқда.

isroilg‘azoturkiyanetanyahuxalqaro orderinsoniyatga qarshi jinoyatlarglobal sumud flotillahibsga olish