Маҳаллий

Тошкентда айрим автобусларнинг йўналишлари ўзгартирилади

Аввалроқ Кичик ҳалқа автомобил йўлининг Бунёдкор шоҳкўчаси билан кесишмасидан Арнасой кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисми транспорт ҳаракати учун 4 кунга ёпилиши хабар қилинганди.

Тошкентда айрим автобус йўналишлари ўзгаради

Тошкент шаҳрида тўртта автобус йўналиши ўзгартирилади. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" маълум қилди.

Хабарга кўра, Кичик ҳалқа йўлининг Бунёдкор шоҳкўчаси билан кесишмасидан Арнасой кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисми транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилиши сабабли, ушбу ҳудуддан ўтувчи автобус йўналишлари схемаси қуйидагича ўзгартирилади:

* **18, 80-сонли йўналишлар (шаҳар маркази томон):** Кичик ҳалқа йўли ➔ Арнасой ➔ Чўпон ота кўчалари орқали ҳаракатланади.

* **77, 103-сонли йўналишлар (шаҳар маркази томон):** Кичик ҳалқа йўли ➔ Бунёдкор ➔ Чўпон ота кўчалари орқали ҳаракатланади.

Қайд этилишича, чекловлар даврида кўчаларда тирбандликлар ортиши эҳтимоли бор. Зарурат туғилганда йўналишлар ҳаракатига қўшимча ўзгаришлар киритилиши ҳам мумкин.

Шунингдек, автобусларнинг қатнов ва оралиқ вақти режадагидан бироз узоқроқ давом этиши мумкинлиги айтилмоқда.

Аввалроқ қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиши сабабли Кичик ҳалқа автомобил йўлининг Бунёдкор шоҳкўчаси билан кесишмасидан Арнасой кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисми транспорт ҳаракати учун 4 кунга ёпилиши хабар қилинган эди.

traffic changesroad closurebus routespublic transporttashkenttransport servicetraffic congestionconstruction