Томошабинлар танлови: ИМДб тарихидаги энг яхши 25 филм
ИМДб фойдаланувчилари баҳолари асосида тузилган рейтингга кўра, «Шоушенкдан қочиш» (Тҳе Шавшанк Редемптион) яна дунёдаги энг юқори баҳоланган филм сифатида қолмоқда. Рейтинг шунингдек, сўнгги ўн йилликларда томошабинлар орасида энг катта эътирофга сазовор бўлган картиналар ва кино саноатидаги тенденсияларни ҳам акс эттирган.

**Томошабинлар танлови: ИМДб тарихидаги энг яхши 25 филм**
Дунёнинг энг йирик кино ма'лумотлар базаларидан бири бо'лган ИМДб, фойдаланувчиларнинг баҳолари асосида тузилган энг юқори рейтингга эга 25 та филмни э'лон қилди. Ушбу ро'йхат миллионлаб томошабинларнинг 10 баллик тизимда берган баҳоларига таянади ва янги овозлар қо'шилиши билан доимий равишда янгиланиб туради.
Рейтинг деярли 80 йиллик жаҳон кинематографиясини қамраб олган бо'лса-да, энг яхши 25 филмнинг қарийб ярми 1990-йилларда суратга олинган. Бу даврда яратилган "Шоушенкдан қочиш" (9,3), "Шиндлер ро'йхати" (9,0), "Форрест Гамп" (8,8) ва "Яхши йигитлар" (Гоодфеллас, 8,7) каби филмлар бугунгача энг юқори баҳоланган асарлар қаторида қолмоқда. Шунингдек, 1990-йилларда экранларга чиққан "Қо'зилар сукути" (1991), "Раянни қутқариш" (1998) ва "Яшил миля" (1999) филмлари ҳам 8,6 балл билан энг яхши филмлар ро'йхатидан жой олган.
Рейтингда замонавий филмлар устунлик қилса-да, классик кинолар ҳам юқори о'ринларни сақлаб қолган. Топ-25 орасидаги энг қадимий филм - Френк Капранинг 1946-йилда суратга олган "Бу ажойиб ҳаёт" филми бо'либ, унинг рейтинги 8,6 баллни ташкил этади. Шунингдек, Акира Куросаванинг "Етти самурай" филми ҳам худди шундай баҳога эга. 1957-йилда экранга чиққан "12 г'азабланган одам" суд драмаси ИМДб рейтингида олтинчи о'ринни эгаллаган. Унинг рейтинги 9,0 баллни ташкил этади ва у Голливуднинг "олтин даври" филмлари орасида энг юқори натижага эришган.
ХХИ асрда суратга олинган филмлардан фақат олтитаси топ-25'га кира олган. Уларнинг учтасини Питер Жьексоннинг 2001–2003-йилларда суратга олган "Узуклар ҳукмдори" трилогияси ташкил этади. Ушбу филмларнинг о'ртача рейтинги 8,9 баллни ташкил қилади. Қолган уч филм машҳур британ-америкалик режиссёр Кристофер Ноланга тегишли. Унинг "Қора рицар" (Тҳе Дарк Книгҳт, 2008) филми 9,1 балл билан умумий рейтингда учинчи о'ринни эгаллаган. Шунингдек, "Бошланиш" (Инсептион, 2010) 8,8 балл, "Интерстеллар" (Интерстеллар, 2014) эса 8,7 балл билан энг яхши филмлар қаторига кирган.
Ҳозирча "Интерстеллар" ИМДб топ-25 рейтингидаги энг янги филм ҳисобланади. Нашр та'кидлашича, ундан кейин Кристофер Нолан "Оппенгеймер" (2023) ва "Одиссея" (2026) каби йирик кинолойиҳаларни тақдим этиб, замонавий кинематографиядаги етакчи режиссёрлардан бири сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлаган.

