Лайфстайл

Рекордларни янгилаган сериаллар: Нетфлихънинг энг кўп кўрилган ҳитлари (трейлер)

**Нетфлих'нинг Рекордчи Сериаллари: Энг Ко'п Томоша Қилинган Ҳитлар (Трейлер)**

Нетфлих платформасидаги сериаллар миллионлаб томошабинлар э'тиборини қозонибгина қолмай, балки платформа тарихида бирин-кетин рекордларни янгилаб келмоқда. Айрим лойиҳалар миллиардлаб соат томоша қилиниб, глобал миқёсда маданий ҳодисага айланди. Қуйида Нетфлих тарихида энг ко'п ко'рилган ва рекорд натижаларни қайд этган сериаллар билан танишишингиз мумкин.

**"Уенздей" (2022 — …)**

*1,718 миллиард соат, 252,1 миллион марта кўрилган (1-фасл)*

Аддамслар оиласининг қизи ҳақидаги ушбу мистик комедия бутун дунё бо'йлаб миллионлаб мухлисларга эга бо'либ, платформанинг мутлақ хитига айланди. Аммо ко'пчилик бу лойиҳанинг Нетфлих тарихидаги энг ко'п томоша қилинган сериал номини қо'лга киритганидан бехабар бо'лиши мумкин.

Биз сериални шунчаки сифатли ишланган мистика деб қабул қилишга о'рганиб қолганмиз, бироқ "Уенздей" бундан ко'проқ нарсани таклиф этади: Уенсдей до'стлашишни о'рганади, севиб қолади ва аста-секин ко'нгли юмшайди. Очиг'ини айтганда, ба'зан бу о'смир қиз о'зининг г'алати, аммо жуда меҳрибон оиласига нисбатан ҳаддан ташқари қаттиққо'ллик қилади. Иккинчи даражали қаҳрамонларнинг пухта ишланганини ҳам алоҳида та'кидлаш жоиз: ижодкорлар нафақат бош қаҳрамонларни, балки бошқаларнинг ҳам образларини очиб беришдан, сюжет ё'налишларини ёзишдан ва уларни ривожлантиришдан эринмаган.

Франшизанинг иккинчи мавсуми рейтинг борасида биринчисига бироз ютқазиб, энг ко'п ко'рилганлар ро'йхатида бор-ё'г'и бешинчи о'ринни эгаллайди. Ҳатто 2027-йилдан олдин чиқарилиши ва'да қилинаётган учинчи мавсум учун ҳам киши бироз хавотирга тушади.

**"Ажабтовур ишлар" (2016–2025)**

*1,838 миллиард соат, 140,7 миллион томоша (4-мавсум)*

Ушбу Нетфлих франшизаси нақ 10 йил давом этди ва эҳтимол, ХХИ аср бошидан бери яратилган даҳшат жанридаги энг яхши лойиҳадир.

Содиқ мухлислар "Ажабтовур ишлар"ни, биринчи навбатда, унда драма, триллер, даҳшат ва ҳатто комедия унсурлари моҳирона уйг'унлашгани учун севишади. Энг машҳури 4-фасл бо'либ, у 1,838 миллиард соат томоша қилинган ва 140,7 миллион марта ко'рилган. Иккинчи о'ринда 1,391 миллиард соат ва 133,8 миллион томоша билан 5-фасл, "бронза"ни эса 716,1 миллион соат ва 94,8 миллион томоша билан учинчи фасл қо'лга киритган.

**"Махлуқ: Жеффри Дамер қиссаси" (2022)**

*1,031 млрд соат, 115,6 млн томоша*

Премьерасидан бери 4 йил о'тганига қарамай, лойиҳа ҳамон реал воқеаларга асосланган сериаллар орасида томошалар сони бо'йича пешқадамликни сақлаб келмоқда. Филмда Эван Питерснинг болалиги, жамиятдан яккаланиб қолиш одати ва о'злигига э'тибор қаратилади, қурбонлар ҳақида эса кутилганидан анча кам со'з юритилади. 2022-йилда сериал айнан тру-крайм жанрига бо'лган кучли қизиқиш то'лқинига дуч келди, шунинг учун унинг Нетфлих'даги барча сериаллар орасида етакчилик қилаётгани ажабланарли эмас.

**"Брижертонлар" (2020-йилдан ҳозиргача)**

*929,3 млн соат, 113,3 млн томоша (1-мавсум)*

Сериал — Лондондаги Регентлик даврининг муқобил тарихини ажойиб даражада романтик тарзда тасвирлайди. Кутилгандек ривожланаётган воқеалар бирданига нозик бир бурилиш ясайди. Лойиҳа муваффақияти нафақат жо'шқин фикр-мулоҳазалар, балки аниқ рақамлар билан ҳам тасдиқланади: биринчи мавсум 929,3 миллион соат ва 113,3 миллион марта ко'рилган бо'лса, учинчи мавсум 846,5 миллион соат ва 106 миллион ко'ришлар ко'рсаткичига эришди.

**"Қироличанинг юриши" (2020)**

*746,4 млн соат, 112,8 млн ко'риш*

"Қироличанинг юриши" мини-сериали дунёга Аня Тейлор-Жой исте'додини кашф этди, десак муболаг'а бо'лмайди. Ваҳоланки, дастлаб муаллифлар лойиҳанинг бу қадар шов-шувли муваффақиятга эришишини кутмаганди. Лойиҳа қарийб олти йилдан бери ко'ришлар сони бо'йича етакчиликни сақлаб келмоқда ва бу ко'п нарсадан далолат беради. Шахматчи вундеркинд Бет Ҳармон болалигиданоқ гиёҳвандлик, ёлг'излик ва ички беқарорлик билан курашган ҳолда дунёнинг энг кучли шахматчиси бо'лишга интилади.

Сериал илк ойдаёқ 62 миллион марта томоша қилиниб, Нетфлих платформасининг мутлақ рекордчисига айланди (бугунги кунда бу ко'рсаткич 112,8 миллионга етган). Айримлар буни пандемия билан бог'лашади: локдаун шароитида сериал томоша қилиш, ҳақиқатан ҳам, деярли ягона эрмакка айланганди. Бироқ "Қироличанинг юриши" халқаро миқёсдаги мукофотларда ҳам э'тироф этилиб, 11 та "Эмми" ва 2 та "Олтин глобус"ни қо'лга киритди. Ундан ко'з узишнинг иложи ё'қ — асар шу қадар мазмунга бой ва ҳар бир детали пухта ишланганидан, го'ё ёрқин ва унутилмас якунга эга етти соатлик филмдек таассурот қолдиради. Айтганча, профессионал шахматчилар сериални ҳаққонийлиги учун юқори баҳолаган.

**"Тунги агент" (2023-йилдан ҳозиргача)**

*803,2 млн соат, 98,2 млн томоша*

2023-йилда "Тунги агент" сериали Нетфлих'нинг энг кутилмаган глобал хитига айланди. О'ткир сюжетли жангари жанридаги бу сериал хавфли сиёсий фитнага аралашиб қолган ФҚБ агенти ҳақида ҳикоя қилади. У "Тунги операция" махфий агенти сифатида иш бошлайди ва унинг асосий вазифаси хавфли жиноятчилар ва ёвузларни зарарсизлантиришдан иборат бо'лади. Бу ҳар бир янги мавсуми аввалгисидан яхшироқ чиқадиган саноқли лойиҳалардандир — айтганча, то'ртинчи мавсум расман со'нггиси бо'лади.

**"Буг'у боласи" (2024)**

"Буг'у боласи" – 2024-йил о'рталарида намойиш этилиб, бутун дунёдаги миллионлаб томошабинлар қалбини забт этган ҳақиқий хит асардир. Сериал қора комедия, драма ва триллер жанрларини о'зида жамлаган бо'либ, унда комик Ричард Гадд о'з ҳаётидаги реал воқеаларга асосланган хаёлий қаҳрамон ролини ижро этади. Донни Данн – барменлик қилиб кун кечирадиган, эндигина иш бошлаётган стендап-комик. Бир куни у барга тасодифан кириб қолган аёл билан суҳбатлашиб қолади. Бироқ Марта унинг беозор ҳазил-мутойибасини жиддий қабул қилиб, Доннини тинимсиз та'қиб эта бошлайди ва унга азоб беради.

streaming recordsnetflix"wednesday""stranger things""dahmer""bridgerton""the queen's gambit"tv series