Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда илк халқаро тоифадаги голф клуби очилишида қатнашди (фото)
Давлат раҳбарлари Садир Жапаров ва халқини янги обьектнинг очилиши билан табриклаб, мамлакатнинг туризм салоҳиятини ривожлантиришга

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда биринчи халқаро тоифадаги голф клубининг очилиш маросимида иштирок этди (фото)
Қирғизистонда илк халқаро тоифадаги голф клуби ўз фаолиятини бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Чўлпонота шаҳрига ташрифи чоғида Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари билан биргаликда Қирғизистондаги биринчи халқаро тоифадаги голф клубининг тантанали очилиш маросимида қатнашди.
Етакчилар ушбу масканда бунёд этилган замонавий спорт ва туризм инфратузилмаси билан танишдилар. Янги мажмуа голф спортини оммалаштиришга ҳамда спорт туризмини ривожлантиришга хизмат қилиши қайд этилди.
Давлат раҳбарлари қардош Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни ва унинг халқини янги обьектнинг очилиши билан табриклаб, мамлакатнинг туризм салоҳиятини оширишга қаратилган кенг кўламли лойиҳаларни амалга оширишда муваффақиятлар тиладилар.

