Спорт

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда илк халқаро тоифадаги голф клуби очилишида қатнашди (фото)

Давлат раҳбарлари Садир Жапаров ва халқини янги обьектнинг очилиши билан табриклаб, мамлакатнинг туризм салоҳиятини ривожлантиришга

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда биринчи халқаро тоифадаги голф клубининг очилиш маросимида иштирок этди (фото)

Қирғизистонда илк халқаро тоифадаги голф клуби ўз фаолиятини бошлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Чўлпонота шаҳрига ташрифи чоғида Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари билан биргаликда ушбу муҳим спорт иншоотининг тантанали очилишида қатнашди.

Етакчилар мазкур ҳудудда бунёд этилган замонавий спорт ва туризм инфратузилмаси билан яқиндан танишдилар. Таъкидланишича, янги мажмуа голф спортини кенг оммалаштиришга ҳамда спорт туризмини ривожлантиришга хизмат қилади.

Давлат раҳбарлари қардош Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни ва бутун халқни ушбу янги обьектнинг очилиши билан табриклаб, мамлакатнинг туризм салоҳиятини оширишга қаратилган кенг кўламли лойиҳаларни амалга оширишда муваффақиятлар тиладилар.

central asiatourismsportgolfsadyr japarovinfrastructureshavkat mirziyoyevkyrgyzstan