Шавкат Мирзиёев «Келажак ўйинлари» халқаро мусобақаси очилишида иштирок этди
Биринчи «Келажак ўйинлари» 2024-йилда Қозон шаҳрида ўтказилган. Унинг очилиш маросимида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок

Шавкат Мирзиёев "Келажак ўйинлари" халқаро мусобақасининг очилиш маросимида қатнашди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтган "Келажак ўйинлари" учинчи халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.
"Барис Арена" муз саройида ташкил этилган ушбу тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ҳамда бошқа хорижий меҳмонлар ҳам иштирок этишди.
Маросим қатнащиларига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин видеомурожаат йўллади.
Тадбирнинг тантанали қисмида фижитал спортнинг моҳияти, яъни рақамли беллашувларни анъанавий спорт турлари ва жисмоний фаоллик билан бирлаштирувчи йўналишлари ҳақида маълумот берилди. Мусобақанинг асосий ғояси ёшларни анъанавий спорт билан шуғулланишга ундашдан иборат.
Давлатимиз раҳбари халқаро турнир иштирокчиларини табриклади.
Бугун спорт ва технологиялар вазирлари, дипломатик миссиялар раҳбарлари ва бошқа юқори мартабали вакиллар иштирокида фижитал спорт бўйича саммит ҳам ўтказилди.
Биринчи "Келажак ўйинлари" 2024-йилда Қозон шаҳрида бўлиб ўтган эди. Унинг очилиш маросимида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этган. Иккинчи турнир эса 2025-йилда Абу-Даби шаҳрида ташкил этилган.
Бу галги мусобақаларда Ўзбекистон вакиллари фижитал футбол, лазертаг ва рақс йўналишлари бўйича беллашадилар.

