Сиёсат

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга боради

Давлатимиз раҳбари Остона шаҳрида «Келажак ўйинлари» учинчи халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ищи ташриф буюради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига кўра, 29-июл куни Қозоғистонга амалий ташриф билан боради.

Давлат раҳбари Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган учинчи халқаро “Келажак ўйинлари” мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

“Келажак ўйинлари” анъанавий спорт турлари ва уларнинг рақамли шаклларини бирлаштирган мусобақадир.

Ушбу мусобақа 29-июлдан 9-августгача бўлиб ўтади ва унда 50 дан ортиқ мамлакат вакиллари, жумладан, Ўзбекистон спортчилари ҳам иштирок этади.

o‘zbekistonshavkat mirziyoyevsportqozog‘istontashrifqosim-jo'mart to'qayevkelajak o'yinlarixalqaro musobaqa