Жанубий Африка полицияси ЖЧ-2026 да қатнашган футболчининг вафоти юзасидан тергов бошлади

Жанубий Африка полицияси ЖЧ-2026 да қатнашган футболчи Жейден Адамснинг вафоти бўйича расмий тергов бошлади.
Маълум бўлишича, 25 ёшли футболчининг жасади Кейптаун шаҳридаги Скоце Клооф ҳудудидаги бир уйда топилган. Ҳозирча унинг ўлими сабаблари ҳақида расмий маълумот берилмаган. Полиция ҳодиса билан боғлиқ барча ҳолатларни ўрганмоқда.
Жейден Адамс яқинда 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатида Жанубий Африка терма жамоаси сафида иштирок этган эди. У гуруҳ босқичидаги учта учрашувда майдонга тушиб, жамоасининг мундиал тарихида илк бор плей-офф босқичига чиқишига муҳим ҳисса қўшди. Бироқ, Канада терма жамоасига қарши 1/16 финал баҳсида майдонга тушмаган.
Футболчининг кутилмаган вафоти Жанубий Африка спорт жамоатчилигини чуқур қайғуга солган. Мамлакат футболчилар уюшмаси, спорт расмийлари ва кўплаб футболчилар Адамснинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирди. Шунингдек, расмийлар тергов якунига қадар унинг ўлими сабаблари ҳақида турли тахминлар тарқатмасликка чақирди.

