5 миллиондан ортиқ футбол мухлиси Аргентинани ЖЧдан четлатиш талаби билан петиция имзолади
Жаҳон чемпионати мухлислари Халқаро футбол федерациясини (ФИФА) Аргентинага ён босишда айблаб, жамоани турнирдан четлатиш талаби билан петиция imzolashdi.Gap шундаки, Аргентина терма жамоаси чорак финалда Швейсарияга қарши майдонга тушиб, ғалабага эришди. Учрашув давомида швейсариялик ҳужумчи Брел Эмболо иккита сариқ карточка олиб, майдондан четлатилди. Дастлаб...

5 миллиондан ортиқ футбол мухлиси Аргентинани Жаҳон чемпионатидан четлатиш учун петиция имзолади. Жаҳон чемпионати мухлислари Халқаро футбол федерациясини (ФИФА) Аргентинага нисбатан ён босишда айблаб, жамоани турнирдан четлатиш талабини илгари суришди. Аргентина терма жамоаси чорак финалда Швейсарияга қарши ўйнаб, ғалаба қозонди. Учрашув давомида швейсариялик ҳужумчи Брел Эмболо иккита сариқ карточка олиб, майдондан четлатилди. Дастлаб ҳакам огоҳлантиришни аргентиналик Леандро Паредесга берган, аммо ВАР текширувидан сўнг қарорини ўзгартирди. Шунингдек, Аргентина ва Миср ўртасидаги 1/8 финал учрашувида ҳам ВАР ёрдамида мисрликларнинг голи бекор қилиниши мухлислар норозилигига сабаб бўлди. Петиция муаллифлари ФИФА ва ҳакамлар Лионел Месси ҳамда Аргентина терма жамоасига нисбатан холис эмаслигини таъкидлаб, жамоани жаҳон чемпионатидан четлатишни талаб қилмоқда. «ФИФА ва ҳакамлар Лионел Месси ҳамда Аргентина терма жамоасига нисбатан очиқчасига тарафкашлик қиляпти. Агар ғолиб аллақачон белгилаб қўйилган бўлса, қолган жамоалар нега мусобақалашиши керак? Аргентинани Жаҳон чемпионатидан четлаштиринг ва қолган барча жамоаларга адолатли имконият беринг», — дейилади петиция изоҳида. argentinaout.com сайтида жойлаштирилган петицияни ҳозирга қадар 5 миллиондан ортиқ киши имзолаган. Ушбу петиция шунчаки мухлислар норозилигини ифодалайди ва чемпионат натижаларига ҳеч қандай таъсир ўтказмайди. Аргентина терма жамоаси ярим финалда 15 июл куни Атлантада Англия терма жамоасига қарши майдонга тушади.
ЖЧ иштирокчилари сонини 64 тагача ошириш масаласи кўрилмоқда.
ЖЧ-2026: Испания Белгияни енгиб ярим финалга чиқди.
Аргентина бешта гол урилган ўйинда Мисрни қийинчилик билан енгди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда ро'йхатдан о'тинг.
Инстаграм профилингиз очиқми? Мета сизнинг расмларингиздан фойдаланяпти!
Автомобил саноатида «ақлли» экранлар даври тугаяптими?
Манба: Мирзиёев Қатардаги таъзия маросимида иштирок этиши мумкин.
Икки кичик сайёра – астероидларга ўзбекистонлик олимлар номи берилди.
«Бойўғли»лар чиндан ҳам хавф остидами?
Франсияда кўпчилик қўрққан ҳодиса рўй берди.
Президент Шавкат Мирзиёев Қатар амирига таъзия билдирди.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайхо Махкамова лавозимини тарк этган – манба.
Тошкентда аёлни қутқаришга уринган Миллий гвардия ҳарбийси ҳалок бўлди.
Эрон беш давлатдаги АҚШ базаларига ҳужум қилди: тафсилотлар.
Маданият вазирлиги раҳбариятида қатор тайинловлар амалга оширилди.
Бахтиёр Шералиев биологист-ихтиолог / генетик.
«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали 2017 йилнинг 27 декабрида электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 156697. Муассис: «Хабар» газетаси таҳририяти. Таҳририят манзили: 100000, Тошкент ш., Шайхонтоҳур тумани, Навоий 30. Масъул муҳаррир Абдуғани Абдураҳмонов. Электрон манзил: [email protected]. Материалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик

