Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида қоладими?

Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида қоладими?

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи Фабио Каннаваро ўз лавозимида давом этади. “Дарё” манбасига кўра, мутахассис жамоани 2027-йилда Саудия Арабистонида ўтадиган Осиё Кубогига тайёрлашни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, Championat.asia нашрининг хабарига кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти италиялик мутахассиснинг келажакдаги фаолиятига ишонч билдирган. Маълум бўлишича, Жаҳон чемпионатидаги иштирокдан сўнг Каннаваро олдига Осиё кубогида юқори натижалар кўрсатиш, хусусан, чемпионлик учун курашиш вазифаси қўйилган.

Шунингдек, мураббий яқин кунларда терма жамоанинг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини режалаштириб, қитъа биринчилигига тайёргарликнинг янги босқичини бошлаши кутилмоқда. Мураббийлар штаби асосий эътиборни жамоа таркибини янада шакллантириш ва Осиё кубогида муваффақиятли иштирок этишга қаратади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий жамоаси ўз тарихида илк бор ЖЧ-2026 мусобақасида иштирок этиб, гуруҳ босқичидаги 3 та ўйинда Колумбия, Португалия ва Конго ДР вакилларига имкониятни бой берди ва турнир билан эрта хайрлашди. Ҳозирда жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро таътилни ўтказиш учун Италияга йўл олган.

jahon chempionatifutbolsportfabio kannavaroo‘zbekiston terma jamoasiosiyo kubogimurabbiytayyorgarlik