Гвардиола Италия терма жамоасини бошқариши мумкин
Гвардиола Италия терма жамоасини бошқариши мумкин
Собиқ “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Италия миллий терма жамоаси бош мураббийлиги учун асосий номзод сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда Газзетта делло Спорт нашри маълумот берди.
Манбанинг хабарига кўра, Италия футбол федерацияси (ФИГС) бош мураббий лавозими учун уч нафар мутахассисдан иборат қисқа рўйхат тузган. Гвардиоладан ташқари, Италия терма жамоасини Евро–2020 чемпионига айлантирган Роберто Манчини ва 2014–2016-йилларда “адзуррилар”ни бошқарган Антонио Конте ҳам рўйхатга киритилган. Бироқ федерация раҳбарияти уларни асосий фаворит сифатида кўрмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси кетма-кет учинчи Жаҳон чемпионатига йўлланма ололмагач, мамлакат футболида жиддий маъмурий ўзгаришлар содир бўлди. Апрел ойида бош мураббий Женнаро Гаттузо истеъфога чиқди. Шунингдек, миллий делегация раҳбари Жанлуижи Буффон ва Италия футбол федерацияси президенти Габриеле Гравина ҳам ўз лавозимларини тарк этди.
11-июл куни эса Италия терма жамоасининг собиқ сардори Паоло Малдини Италия футбол федерациясининг техник директори этиб тайинланди.

