"Футбол халққа тегишли" — ФИФАнинг собиқ президенти

**"Футбол халқ мулки" — ФИФАнинг собиқ раҳбари**
ФИФАнинг аввалги президенти Зепп Блаттер Жаҳон чемпионатининг тижорий ҳуқуқларини ташқи сармоядорларга сотиш режасини қаттиқ танқид остига олди.
Бу ташаббус ФИФАнинг ҳозирги президенти Жанни Инфантинога тегишли бо'либ, у Жаҳон чемпионатини ташкил этишга мас'ул бо'ладиган янги компанияда улушларни сотишни режалаштирмоқда. ФИФАнинг о'зи ушбу лойиҳанинг бошланганини о'зининг расмий веб-сайтида – ФИФА Форвард Энтерприсе (ФФЕ) номи билан тасдиқлади. Ушбу лойиҳа федерациянинг тижорий фаолиятини ва турнирларни ташкил этишни бирлаштиришни мақсад қилган.
"Футбол ҳеч бир шахсга ёки ташкилотга тегишли эмас – у халққа тегишли. Агар ФИФА фақат фойда олишга ё'налтирилган корпоратив ташкилотга айланса, у о'з моҳиятини ё'қотади.
Жаҳон чемпионати кичик бир гуруҳ қо'лидаги тижорий актив эмас, балки глобал футболнинг маданий меросининг бир қисмидир. ФИФА Жаҳон чемпионатининг эгаси эмас, балки унинг ташкилотчиси сифатида ҳаракат қилиши керак: асосий фарқ шунда. Бу ёндашув ҳеч қандай ҳолатда о'згартирилмаслиги керак.
Фойда – ҳаваскор футболдан тортиб юқори даражадаги халқаро мусобақаларгача – о'йиннинг о'зини ривожлантиришга ё'налтирилиши ва фақат фойда олишга қизиққан ташқи инвесторларга берилмаслиги керак", – дея Блаттернинг со'зларини келтиради Реутерс агентлиги.

