“Бу инқилобий қадам” — Инфантино Жаҳон чемпионати ҳуқуқларини хусусий инвесторларга сотиш ҳақида

**"Бу инқилобий қадам" — Инфантино Жаҳон чемпионати ҳуқуқларини хусусий инвесторларга сотиш ҳақида**
ФИФА президенти Жанни Инфантино Жаҳон чемпионати ҳуқуқларининг бир қисмини хусусий инвесторларга сотиш режалари юзасидан билдирилган танқидларга жавоб қайтарди.
Ташкилот томонидан э'лон қилинган видеода ФИФА раҳбари шундай деди: "Бу аслида шунчаки таклиф. Бу демократик жараённинг, маслаҳатлашув жараёнининг бир қисми ва энг муҳими, бу мажбурият эмас, балки имконият. Бу бутун дунё бо'йлаб футбол ривожланишини кескин тезлаштириш учун олтин имконият. Лекин яна бир бор та'кидлайман: бу шунчаки таклиф, мажбурият эмас".
Инфантино ушбу таклиф "илгари фойдаланилмаган тижорат салоҳиятини" очишга қаратилганлигини ва унинг амалга ошиши ФИФАнинг 211 та а'зо ассоциациялари томонидан демократик овоз беришга ҳамда ФИФА Кенгаши томонидан тасдиқланишига бог'лиқлигини та'кидлади.
"Ушбу тижорий салоҳиятни юзага чиқариш қо'шимча тажриба ва билимларни талаб қилади. Бу ФИФАга тегишли барча мусобақаларни, жумладан, ҳомийлик, трансляция, лицензиялаш ва ФИФАнинг 211 та а'зо ассоциациялари манфаати учун янги лойиҳаларни тижорий жиҳатдан соддалаштириш имконини беради", деди Инфантино.
Инфантино футбол о'згармаслигини ва мухлислар фақат бахтлироқ бо'лишларини та'кидлади.
"Дунё бо'йлаб мухлислар бу потенциал инқилобий қадамдан беқиёс фойда ко'ришади, чунки бу уларнинг мамлакатларидаги футболни о'згартиради", деди у.

