Маҳаллий
Бугун Ўзбекистонда ҳаво қанчалик қизийди?
Тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда бугун қандай об-ҳаво кутилмоқда?
"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундузи мамлакат бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 7-12 м/с ни ташкил этади, бироқ шимолий ва чўл ҳудудларида айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан бирга кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 33-38 даража иссиқ бўлади.
Тошкент шаҳрида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 36-38 даража иссиқ атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.
Тоғли ҳудудларда эса айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Шамол тезлиги 7-12 м/с ни ташкил этади. Ҳарорат 25-30 даража иссиқ бўлади.
tog'li hududlar ob-havosiyog'ingarchiliko'zbekiston ob-havosishamolchang-to'zonharoratob-havotoshkent ob-havosi

