Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати янада кўтарилади
Мамлакат бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Тошкентда ҳарорат 37–39 даража бўлади

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати янада кўтарилиши кутилмоқда. "Ўзгидромет" хабарига кўра, мамлакат ҳудудида ҳаво кам булутли бўлиб, ёғингарчилик эҳтимоли йўқ. Шарқдан эсаётган шамолнинг тезлиги секундига 7-12 метрни ташкил этади. Чўл ҳудудларида эса шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон пайдо бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 36-41 даража атрофида бўлади, шимолий, жанубий ва чўл минтақаларида эса 42-43 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.
Тошкент шаҳрида ҳам ҳаво кам булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсадиган шамолнинг тезлиги 3-8 м/с ни ташкил этади. Ҳарорат 37-39 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Республиканинг тоғли ҳудудларида эса ҳаво айрим жойларда ўзгарувчан булутли бўлади, аммо ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсаётган шамолнинг тезлиги 7-12 м/с ни ташкил этади. Ҳаво ҳарорати 28-33 даража атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.

