Маҳаллий

Бугун Ўзбекистонда 42 даражагача иссиқ сақланиб қолади

Тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик кутилмайди

Ўзбекистонда бугун ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

"Ўзгидромет" хабарига кўра, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол тезлиги 7-12 м/с ни ташкил этади, бироқ чўл ҳудудларида 13-18 м/с гача кучайиши ва айрим жойларда чанг-тўзонлар кўтарилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 34-39 даража атрофида бўлади, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларининг айрим жойларида эса 40-42 даражагача етиши прогноз қилинмоқда.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 37-39 даража иссиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчиликсиз кун бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 7-12 м/с ни ташкил этади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 25-30 даража атрофида бўлади.

winddust stormshigh temperaturesuzbekistan weatherno precipitationtashkent weathermountainous regions weathero‘zgidromet forecast