Маҳаллий

Бугун ҳам Ўзбекистонда жазирама сақланиб қолади

Ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилади

Ўзбекистонда бугун ҳам иссиқ об-ҳаво ҳукм суради.

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи мамлакат бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 7-12 м/с бўлади, айрим жойларда эса 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Баъзи ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати 36-41 даража атрофида бўлади, жанубий ва чўл ҳудудларида эса баъзи жойларда 42-43 даражагача кўтарилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 38-40 даража иссиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 9-14 м/с ни ташкил этади. Ҳаво ҳарорати 28-33 даража бўлиши прогноз қилинмоқда.

o‘zbekistonob-havojaziramatoshkentshamolharorattog‘li hududlarchang-to'zon