Бугун ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?
Айрим ҳудудларда шамол кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин

Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди. "Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундузи мамлакат бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Шамолнинг тезлиги 7-12 м/с атрофида бўлади, айрим жойларда эса 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Баъзи ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати 36-41 даража иссиқни ташкил этади, жанубий ва чўл ҳудудларида эса баъзи жойларда 42-43 даражагача кўтарилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, кечга яқин эса 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Пойтахтнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати 38-40 даража иссиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамолнинг тезлиги 9-14 м/с ни ташкил этади. Ҳарорат 29-34 даража иссиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

