Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 31 даражагача тушиши мумкин
Фарғона водийси ҳамда тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин

Ўзгидрометнинг хабар беришича, бугун Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати 31 даражагача пасайиши эҳтимоли бор. Умумий олганда, мамлакатда ҳаво бироз булутли бўлиб, айрим жойларда ўзгарувчан булутлилик кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди. Истисно тариқасида, Фарғона водийсининг баъзи ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамолнинг тезлиги 7-12 м/с ни ташкил этади. Ҳарорат 31-36 даража атрофида бўлади.
Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол 3-8 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда унинг тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар билан бирга кузатилиши мумкин. Пойтахтда ҳаво ҳарорати 33-35 даража оралиғида бўлиши прогноз қилинмоқда.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамолнинг тезлиги 9-14 м/с ни ташкил этади. Тоғларда ҳаво ҳарорати 22-27 даража бўлиши кутилмоқда.

