Маҳаллий

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 38 даражагача кўтарилади

Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши

Ўзбекистонда бугун ҳаво ҳарорати 38 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

"Ўзгидромет" хабарига кўра, мамлакат бўйлаб кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 7-12 м/с ни ташкил этади. Ҳаво ҳарорати 33-38 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида ҳам ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 35-37 даража оралиғида бўлади.

Тоғли ҳудудларда эса айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Хусусан, Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳудудларда шамол тезлиги 7-12 м/с бўлиб, ҳаво ҳарорати 22-27 даражани ташкил этади.

tog‘li hududlaryog'ingarchiliksuv toshqinishamolharoratob-havoseltoshkent