Бугун Ўзбекистонда 38 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда
Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Ўзгидрометнинг хабар беришича, бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати 38 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.
Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиб, айрим жойларда ўзгарувчан булутлилик кузатилади. Ёғингарчилик эҳтимоли йўқ. Шарқдан эсаётган шамолнинг тезлиги секундига 7-12 метрни ташкил этади. Кундузги ҳарорат 33-38 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёмғир ёғиши кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат 34-36 даража оралиғида бўлиши прогноз қилинмоқда.
Республиканинг тоғли ҳудудларида эса ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамолнинг тезлиги секундига 7-12 метрни ташкил этади. Тоғларда ҳаво ҳарорати 22-27 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

