Маҳаллий

Ўзбекистонда бугун ҳам 43 даражагача иссиқ сақланиб қолади

Тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда бугун ҳам ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчилик бўлмайди. Шамол тезлиги 7-12 м/с ни ташкил этади, айрим жойларда эса 13-18 м/с гача кучайиши, баъзи ҳудудларда чанг-тўзонлар кўтарилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 33-38 даража атрофида бўлади, жанубий вилоятларнинг айрим жойларида эса 40-43 даражагача иссиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 10-12 м/с гача кучайиши, айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат 35-37 даража иссиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Шамол тезлиги 7-12 м/с ни ташкил этади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 25-30 даража атрофида бўлади.

temperaturewindprecipitationheatwavedust stormsuzbekistan weathermountain weathertashkent weather