Маҳаллий

Ўзбекистонда бугун ҳам 43 даражагача иссиқ сақланиб қолади

Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати 37–39 даража бўлади

Ўзбекистонда бугун ҳам 43 даражагача иссиқ ҳарорат сақланиб қолади.

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво очиқ бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсаётган шамол тезлиги 7-12 м/с ни ташкил этади, айрим жойларда эса 13-18 м/с гача кучайиши, ба'зи ҳудудларда чанг-тўзон пайдо бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 36-41 даража атрофида бўлади, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса 42-43 даражагача кўтарилади.

Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 3-8 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати 37-39 даража бўлиши прогноз қилинмоқда.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати 28-33 даража атрофида бўлади.

uzbekistano‘zgidromettashkentheatdust stormsweather forecastno precipitationmountainous regions