Маҳаллий

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати бироз тушиши кутилмоқда

Фарғона водийсининг айрим жойлариса қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Бугун Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати бироз пасайиши прогноз қилинмоқда.

"Ўзгидромет" хабарига кўра, кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийсининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Шамол тезлиги 7-12 м/с ни ташкил этади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин, айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳаво ҳарорати 31-36 даража, жанубнинг баъзи жойларида эса 40 даражагача кўтарилади.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан бирга кузатилиши мумкин. Ҳарорат 33-35 даража атрофида бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27 даража бўлиши кутилмоқда.

uzbekistantemperaturewindprecipitationdust stormsweather forecastmudslidesmountain areas