Дунё

АҚШ визасини олиш учун журналистлар тармоқлардаги профилларини очиб қўйиши талаб этилиши мумкин

АҚШ визасини олишни истаган журналистлардан ижтимоий тармоқлардаги профилларини очиқ қилиш сўралиши мумкин. Бу ҳақда Билд нашри хабар берди.

Доналд Трамп маъмурияти хорижлик журналистлар учун виза талабларини кучайтиришни режалаштирмоқда, бу уларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини текширишни ўз ичига олиши мумкин. Тҳе Даилй Сигнал нашрига таяниб берилган хабарга кўра, виза сўраб мурожаат қилган айрим тоифадаги шахслар, жумладан, хорижий журналистлардан Инстаграм, Фасебоок ва Хъдаги профилларини оммавий (очиқ) режимга ўтказиш талаб этилади.

Ҳозирча бу режалар расман тасдиқланмаган. Бироқ Оқ уй матбуот котиби Каролин Левитт Х тармоғида бу ҳақда хабар улашган, аммо тўғридан-тўғри тасдиқламаган. АҚШ Давлат департаменти ҳам ҳозирча тафсилотларни очиқламаяпти. Ташкилот вакили сўровга жавобан шундай деди: “Мақсад — ариза топширувчилар АҚШ қонунларига кўра виза олиш ҳуқуқига эга эканини кўрсатиш ҳамда ҳеч бир шахс Қўшма Штатлар хавфсизлигига хавф туғдирмаслигини таъминлашдир”.

Қўшма Штатлар визасининг айрим турлари, масалан, талабалик визасига ариза топширувчилардан ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кўрсатиш аллақачон талаб қилинмоқда. Энди ушбу амалиёт бошқа тоифаларга ҳам татбиқ этилиши мумкин.

Июл ойида Трамп маъмурияти хорижлик журналистлар ва талабаларнинг мамлакатда бўлиш муддатини чеклашини ҳам эълон қилган эди. Талабалик визалари кўпи билан 4 йилга, хорижий журналистлар учун визалар эса максимал 240 кунга (узайтириш имконияти билан) берилади.

Тез орада туристлар учун ҳам қоидалар кучайтирилиши мумкин. 2026-йил бошида ошкор қилинган АҚШ ҳукуматининг режалари бўйича, туристлардан ҳам ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши ҳақидаги маълумотларни очиқлаш талаб қилиниши кутилмоқда.

xavfsizlikijtimoiy tarmoqlarjurnalistlaraqsh vizasitramp administratsiyasiviza talablaritalabalar vizasisayyohlik vizasi