АҚШ виза муддати тугаган мигрантларни аеропортда қўлга олмоқда

АҚШ аеропортларда виза муддати тугаган муҳожирларни, шу жумладан, америкалик фуқаролар билан турмуш қурган шахсларни ҳибсга олишни бошлади. Бу ҳақда Тҳе Нев Ёрк Тимес хабар берди.
Сўнгги ҳафталарда фуқаролик кийимидаги иммиграция агентлари камида 15 та аеропортда рейдлар ўтказиб, рўйхатдан ўтиш ва учиб келиш жойларида одамларни қўлга олган. Баъзи ҳибсга олишлар эътибордан четда қолган бўлса, бошқалари йўловчилар томонидан видеога олинган.
Иммиграция ходимлари мигрантларни авиакомпаниялар АҚШ Транспорт хавфсизлиги бошқармасига тақдим этадиган маълумотлар асосида ушламоқда. Ҳибсга олинганлар орасида иммиграция мақомини ўзгартириш ёки яшаш гувоҳномасини олиш учун ҳужжат топширган шахслар ҳам бор. Уларнинг айримлари АҚШ фуқаролари билан турмуш қурган ва ишлаш рухсатномасига эга бўлган. Трампдан олдинги маъмурият даврида бундай шахслар депортация учун устувор тоифага киритилмаган ва камдан-кам ҳолларда қўлга олинган.
Амалдаги маъмурият оммавий депортация кампаниясини бошлагач, бу сиёсат тубдан ўзгарди. Эндиликда виза муддати тугаб, мамлакатда қолаётган барча шахслар ноқонуний муҳожир сифатида кўрилмоқда.
Янги тактика доирасида аеропортларда қанча одам қўлга олингани ёки қанча вақт ушлаб турилгани ҳақида расмий маълумот берилмаган. Ҳибсга олишлар Оқ уйнинг Иммиграция ва божхона хизмати (ИСЕ)дан бутун мамлакат бўйлаб рейдларни кучайтиришни талаб қилаётган бир пайтда амалга оширилмоқда. Маъмурият кунига 2 минг нафар муҳожирни қўлга олишни мақсад қилган.
**"Ўзини депортация қилиш" йўли**
АҚШда буни амалга оширмоқчи бўлган ноқонуний мигрантлар СБП Оне иловаси орқали депортацияни ташкиллаштиради. Уларнинг ватанига қайтгани тасдиқлангач, 1 000 доллар тақдим этилади.
Ҳозирда ноқонуний муҳожирни ҳибсга олиш, ушлаш ва чиқариб юборишнинг ўртача қиймати АҚШ учун 17 минг долларни ташкил этади. Шу сабабли "ўзини депортация қилиш" дастури ишга тушган, у муқобил ва ҳамёнбоп вариант ҳисобланади.
АҚШдан мустақил депортация қилишни истайдиганлар ҳибсга олинмайди. Бундан ташқари, улар келажакда Қўшма Штатларга қонуний асосда кириш имкониятини сақлаб қолади. Тегишли ташаббус президент Доналд Трамп томонидан илгари сурилган. 2025-йилги маълумотга кўра, АҚШда ноқонуний бўлган 1,6 миллион киши ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этган, яна 500 минг киши мажбуран депортация қилинган.

