Маҳаллий

10-август куни автомобилдан фойдаланган давлат хизматчилари жавобгарликка тортилади

“Автомобилсиз кун” ва “Автомобилсиз ҳафта” аксиялари доирасида давлат фуқаролик хизматчилари томонидан автотранспорт воситаларидан фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўлади.

10-август куни автомобилдан фойдаланган давлат хизматчилари жавобгарликка тортилади.

Эртага, 10-август куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида навбатдаги “Автомобилсиз кун” аксияси ўтказилади.

“Автомобилсиз кун” ҳамда “Автомобилсиз ҳафта” аксиялари Президентнинг 2026-йил 25-мартдаги “Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, ҳар ойнинг 10 ва 25-саналарида ўтказиб келинмоқда.

Мазкур ташаббус автотранспорт воситаларидан ҳавога чиқадиган зарарли ташламаларни камайтириш ва бу орқали экологик барқарор муҳитни шакллантириш, шунингдек, жамоат транспорти ва экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланиш маданиятини кенг тарғиб қилишга хизмат қилади.

“Автомобилсиз кун” ва “Автомобилсиз ҳафта” аксиялари доирасида давлат фуқаролик хизматчилари томонидан автотранспорт воситаларидан фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўлади.

atrof-muhit muhofazasiekologiyaavtomobilsiz kuntoza havojamoat transportio‘zbekistontransport siyosatidavlat xizmatchilari