Маҳаллий

1-августдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар бўлади?

Саноат хавфсизлиги қоидаларини бузганлик ҳақида хабар берганлик учун жарима суммасининг 20 фоизи тўланади.

1-августдан Ўзбекистонда кутилаётган ўзгаришлар: 2026-йил 1-августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий янгиликлар шарҳи эълон қилинди.

* Суюлтирилган газни биржа савдоси орқали сотишнинг янги тартиблари жорий этилмоқда.

* Тошкент шаҳри ва вилоятнинг айрим туманларида иссиқхоналар учун газ таъминотига чекловлар қўйилади.

* Бизнес субьектларининг барча текширувлари фақат ҚР-код орқали рўйхатдан ўтказилган ҳолда амалга оширилади.

* "Ақлли" боғлар учун солиқ имтиёзлари тақдим этилади.

* Автомобилларни жарима майдончасидан ҚР-код ёрдамида қайтариб олиш имконияти яратилади.

* Балиқчилик хўжаликлари учун янги имтиёз ва преференсиялар жорий этилмоқда.

* Солиқ хизмати ходимларини мижозларга йўналтирилганлик даражасига қараб баҳолаш тизими йўлга қўйилади.

* Карантин остидаги маҳсулотларни фитосанитария назоратидан ўтказишда автоматлаштирилган танлаб олиш механизми қўлланилади.

* Туман фермерлар кенгашлари ҳузуридаги Ҳисоб ва ҳисобот марказлари ёш фермерларнинг бухгалтерия ҳисобини 2 йил давомида бепул юритади.

* Саноат хавфсизлиги қоидаларини бузганлик ҳақида хабар берган шахсларга жарима суммасининг 20 фоизи миқдорида мукофот тўланади.

* Архивлар фаолияти рақамлаштирилмоқда.

* Эски автомобилларни топшириш учун компенсация тўланади.

* Қарз ва омборда сақлаш шартномаларини солиқ органларида ҳисобга олиш мажбурий бўлади.

* Камёб ҳайвонларни овлашга вақтинчалик мораторий жорий этилмоқда.

tax incentivesgas supplydigitalizationautomotiveenvironmental protectionlegal changesagriculturebusiness regulations