Зироат Мирзиёева Сеулда маданий дастурда иштирок этди
Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Сеулда Корея ва Қирғизистон Биринчи хонимлари билан биргаликда маданий дастурда иштирок этди.

Зироат Мирзиёева Сеулда маданий дастурда қатнашди
«Марказий Осиё – Корея Республикаси» форматидаги биринчи саммит доирасида Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева 16-сентабр куни Корея Республикаси Биринчи хоними Ким Хе Гён ва Қирғизистон Биринчи хоними Айгул Жапарова билан бирга «Чонг Ва Де» қароргоҳида ташкил этилган маданий дастурда иштирок этди.
Дастур бошида Биринчи хонимлар анъанавий чой маросими чоғида маданий мулоқотнинг аҳамияти, миллий анъаналарни асраб-авайлаш ҳамда Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси ўртасидаги гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Кейин юқори мартабали меҳмонлар учун Кореянинг бой маданий меросини таништирувчи консерт дастури намойиш этилди. Унда анъанавий корейс рақслари ва мусиқий асарлар ўрин олди.

