Дунё

Ўзбекистон Биринчи хоними Белграддаги тарихий обидаларни зиёрат қилди

Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич Белграднинг маданий дурдоналарини бирга томоша қилди

**Ўзбекистон Биринчи хоними Белграддаги тарихий обидаларни зиёрат қилди**

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сербия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Сербия Биринчи хоними Тамара Вучич ҳамроҳлигида Белград шаҳридаги бир қатор маданий обьектларга борди.

Дастурдаги илк манзил Сербия Миллий музейи бўлди. Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич музей экспозицияси билан танишиб, мамлакат тарихига оид археологик топилмалар ҳамда серб ва жаҳон санъати намуналарини кўздан кечирдилар.

Биринчи хонимлар музейда ташкил этилган «Этно-мрежа» анъанавий ҳунармандчилик кўргазмасини ҳам томоша қилдилар. Унда Сербиянинг миллий ҳунармандчилик анъаналари ва маданий мероси намуналари намойиш этилган.

Ташриф чоғида Сербия миллий меросининг энг муҳим дурдоналаридан бири — «Мирослав Инжили»га алоҳида эътибор қаратилди. ХИИ асрга оид ушбу ноёб қўлёзма серб кирилл ёзувининг энг қадимий намуналаридан бири ҳисобланади.

Юксак бадиий қийматга эга бўлган қўлёзма ўзининг моҳирона безатилган миниатюралари билан ҳам аҳамиятлидир. 2005 йилда «Мирослав Инжили» ЮНЕСКОнинг «Жаҳон хотираси» халқаро реестрига киритилган.

Шундан кейин Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич дунёдаги энг йирик православ ибодатхоналаридан бири ҳамда Сербиянинг муҳим маънавий рамзларидан саналадиган Авлиё Савва черковига ташриф буюрдилар.

Ташриф доирасидаги самимий суҳбатда Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.