Дунё

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Музей экспозицияси орқали беш асрдан ортиқ вақт давомида Корея сиёсий ва маданий ҳаётида алоҳида ўрин

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Корея Республикаси Биринчи хоними Ким Хе Гён ҳамроҳлигида Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди.

Музей экспозицияси орқали беш асрдан ортиқ вақт давомида Корея сиёсий ва маданий ҳаётида алоҳида ўрин тутиб келган Чосон қироллик сулоласининг кўп асрлик тарихи ва бой маданий мероси билан танишиш мумкин.

Ўзбекистон Биринчи хонимига сулола вакилларининг қадимий қўлёзмалари ва шеърий асарлари, анъанавий либослар ҳамда ўша даврнинг турмуш тарзи, анъаналари ва бадиий меросини акс эттирувчи сарой маданиятига оид бошқа экспонатлар намойиш этилди.

Музей экспозицияси билан танишгандан сўнг, Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказдилар.

Самимий ва дўстона руҳда ўтган суҳбатда Ўзбекистон ва Корея халқларини кўп йиллик дўстлик, ўзаро ҳурмат ва маданий муштаракликка асосланган узвий ришталар боғлаб туриши таъкидланди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.