Зироат Мирзиёева Самарқанддаги Болалар фаровонлиги бўйича Бутунжаҳон саммитида нутқ сўзлайди
21 октябрь куни Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева «Болалар фаровонлигига инвестициялар: келажак авлодларнинг барқарор ва адолатли ривожланиши томон йўл» Бутунжаҳон саммитида нутқ сўзлайди. Икки кунлик тадбир Самарқандда бўлиб ўтади ва 100 дан ортиқ давлат вакилларини бирлаштиради. Зироат Мирзиёева саммитда «Zamin» халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси сифатида иштирок этади. Муҳокамаларда БМТ, Жаҳон […] вакиллари иштирок этадилар.

Зироат Мирзиёева Самарқанддаги Болалар фаровонлиги бўйича бутундунё саммитида сўзга чиқади
21 октябрь куни Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева «Болалар фаровонлигига инвестициялар: келажак авлодларнинг барқарор ва адолатли ривожланишига эришиш йўли» Бутундунё саммитида сўзга чиқади. Икки кунга мўлжалланган форум Самарқандда бўлиб ўтади ва 100 дан ортиқ давлат вакилларини бирлаштиради.
Зироат Мирзиёева саммитда «Zamin» халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси сифатида иштирок этади.
Муҳокамаларда БМТ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Болалар онкологлари халқаро жамияти, Европа онкология мактаби ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этади. Бундан ташқари, турли мамлакатлар соғлиқни сақлаш органлари раҳбарлари, олимлар, мутахассислар ва жамоат арбоблари келиши кутилмоқда.
Иштирокчилар болалар саломатлиги, таълими, ижтимоий ҳимояси ва хавфсизлигига инвестицияларни кўпайтириш масалаларини муҳокама қиладилар.

