Ўзбекистон биринчи хоними ШҲТ саммити доирасидаги маданий тадбирларда иштирок этди

Ўзбекистоннинг биринчи хоними ШҲТ саммити доирасидаги маданий тадбирларда қатнашди.
Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева Қирғизистон, Озарбайжон, Туркия ва Хитойнинг биринчи хонимлари билан бирга Бишкекда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида ташкил этилган маданий тадбирларда иштирок этди.
Тадбир давомида биринчи хонимлар қирғиз халқ амалий безак санъати усталарининг ижодий ишларидан иборат кўргазма билан танишдилар.
Шунингдек, “Салбуурун” миллий федерацияси вакиллари меҳмонларга қирғиз тайганлари ва қўлга ўргатилган бургутларни намойиш этиб, қадимий овчилик анъаналари ҳақида маълумот бердилар.
Дастур якунида “Энесай” қабул уйида олий мартабали меҳмонлар учун Қирғизистон болалар мусиқа ва рақс жамоаларининг консерт дастури намойиш этилди.
Аввалроқ, 31-август куни президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Мирзиёева билан бирга Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этгани хабар қилинган эди.

