Дунё

Зироат Мирзиёева олган ЖССТ мукофоти аввал кимларга берилган?

Öзбекистон биринçи хоними, «Замин» халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаşи раиси Зироат Мирзиёева Жаҳон соğлиқни сақлаş таşкилоти боş директорининг 2026-йилги мукофоти билан тақдирланди. Уşбу мукофотни аввал Нобел совриндорлари Каталин Карико ва Дрю Вайсман, Барбадос боş вазири Миа Моттли ҳамда таниқли олимлар Питер Пиот ва Пол Фармер ҳам олган.

Зироат Мирзиёева олган ЖССТ мукофоти илгари кимларга топширилган?

Зироат Мирзиёева онкологик касалликларга чалинган болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантиришдаги етакчилиги ва ҳар бир боланинг соғлом ҳаёт кечириш ҳуқуқини глобал миқёсда илгари сургани учун тақдирланган.

ЖССТ бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги мукофоти 2019-йилда Тедрос Адҳаном Гебреесус томонидан таъсис этилган. У аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда алоҳида етакчилик кўрсатган ва аниқ натижаларга эришган шахсларга берилади. Лауреатларни ташкилот бош директори шахсан танлайди.

Мукофот ҳар йили чекланган сондаги лауреатларга топширилади. Тақдим этилган маълумотларга кўра, 2024-йилда уч нафар, 2025-йилда эса икки нафар шахс ушбу эътирофга сазовор бўлган.

2024-йилги лауреатлардан бири Барбадос бош вазири Миа Моттли бўлган. У иқлим ўзгариши ва унинг инсон саломатлигига таъсири масалаларидаги етакчилиги, шунингдек, микробларнинг дори воситаларига чидамлилигига қарши кураш бўйича Глобал етакчилар гуруҳи раиси сифатидаги фаолияти учун тақдирланган.

Ўша йили Каталин Карико ва Дрю Вайсман ҳам мукофот олган. Уларнинг илмий тадқиқотлари СОВИД-19га қарши мРНК ваксиналарини яратишга йўл очган. Олимлар ушбу технологияни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун эътироф этилган. Карико ва Вайсман 2023-йилда физиология ва тиббиёт бўйича Нобел мукофотига ҳам сазовор бўлган.

2023-йилда мукофотланган Питер Пиот глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги кўп йиллик фаолияти билан танилган. У Эбола вирусининг илк бор аниқланиши ва дастлабки эпидемияни жиловлаш ишларида иштирок этган. Кейинчалик ОИВ/ОИЦга қарши халқаро курашда етакчи вазифаларни бажарган.

Гарвард профессори Пол Фармер эса 2022-йилда вафотидан сўнг тақдирланган. У дунёнинг кам таъминланган аҳоли қатламларига сифатли тиббий ёрдам етказиш, соғлиқни сақлашда тенглик ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлидаги фаолияти учун эътироф этилган.

Фармер Гарвард тиббиёт мактабининг Глобал саломатлик ва ижтимоий тиббиёт департаментига раҳбарлик қилган, шунингдек, кам таъминланган аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи Партнерс Ин Ҳеалтҳ халқаро ташкилоти ҳаммуассиси бўлган.

Зироат Мирзиёевани тақдирлаш чоғида Тедрос Адҳаном Гебреесус унинг болалар, айниқса, онкологик касалликлар билан курашаётган болалар манфаатларини ҳимоя қилишдаги фаолиятига урғу берган.

«Сиз бутун дунёда болалар, айниқса, онкологик касалликлар билан курашаётган болалар манфаатлари йўлида чинакам куращи, ҳар бир боланинг таълим олиш ва соғлом ҳаёт кечириш ҳуқуқининг ҳимоячисисиз», - деган ЖССТ бош директори.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.